Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Алишер Усмонов дунёнинг энг бой кишилари рўйхатига киритилди

Бўлимлар: Дунё

Bloomberg нашрининг тахминига кўра, дунёнинг энг бой одамлари рўйхатига 15 нафар россиялик фуқаро киритилди, деб хабар қилди “Novayagazeta.ru” нашри.

Рўйхатнинг энг юқори қисмини россиялик, “Интеррос” холдинги раҳбари ва бош директори Владимир Потанин эгаллаган. У умумий рўйхатдан 56 ўринни эгаллаган ва бойлиги 14,7 миллиард доллар деб баҳоланган. 

Бу рўйхатга яна Леонид Михельсон, Виктор Вексельберг, Алексей Мордашов, Михаил Фридман, Роман Абрамович, Алишер Усманов, Дмитрий Рыболовлев, Михаил Прохоров, Владимир Лисин, Герман Хан, Геннадий Тимченко, Вагит Алекперов, Андрей Мельниченко ва Сергей Галицкийлар ҳам киритилган.

Агентликнинг таъкидлашича, НОВАТЭК компанияси раҳбари Геннадий Тимченконинг даромади жуда тезликда кўтарилиб бормоқда. Маълумотларга қараганда, у йил бошидан бери 8,6 миллиард доллар ишлаб топган. Умумий ҳисобда 15 нафар россиялик миллиардернинг ҳисобида 156,5 миллиард доллар мавжуд.

Рўйхатдан дунё бўйича 200 нафар миллиардер ўрин олган. Бу рўйхатда Microsoft нинг асосчиси Билл Гейтс етакчилик қилмоқда. Агентлик унинг бойлигини 85,6 миллиард доллар деб баҳолаган.

Forbes журнали апрель ойида Россиянинг энг бой 200 нафар тадбиркори рўйхатини эълон қилганда, унда НОВАТЭК акционери Леонид Михельсон биринчиликни эгаллаб, унинг бойлиги 14,4 миллиард доллар, “Альфа-Групп” раҳбари Михаил Фридман иккинчи ўринда бойлиги 13,3 миллиард доллар, Алишер Усмонов учинчи ўринни эгаллаб, бойлиги 12,5 миллиард доллар деб баҳоланган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram