Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Туркияда мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Автобус
Добавлено: 06.06.2016, 12:01

Туркия жанубида мактаб ўқувчилари минган автобус суғориш каналига ағдарилиб, 14 киши ҳалок бўлган, 26 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри. 

Бу воқеа якшанба куни кечқурун, Усмония вилоятида рўй берди. Маълумотларга кўра, мактаб ўқувчилари минган автобус экскурсия учун Искандариядан Қоратепа қалъаси томон кетаётган бўлган, ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Ҳалокатни тасодифий йўловчилар кўриб қолиб, жабрланганларга ёрдам беришга ҳаракат қилишган. Воқеа жойига кўплаб қутқарувчилар, бир неча “Тез ёрдам” машиналари етиб келган.

Олти нафар бола, саккиз нафар одам воқеа жойида, бир киши касалхонада вафот этган. Уч киши эса оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган. Воқеа жойида ҳамон қидирув ва қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа