Долзарб мавзулар Абитуриент

Maxim журнали 2016 йилнинг энг гўзал аёлини эълон қилди

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 06.06.2016, 12:27

Maxim журналининг америкача талқини 2016 йилнинг энг гўзал аёли деб супермодель Стелла Максвеллни тан олди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Машҳур супермодель нашрнинг дунёнинг энг гўзаллари рўйхатида етакчиликни қўлга киритди. 25 ёшли, Янги Зеландиядан бўлган модель бу ютуққа ўзининг оптимистик феъл-атвори билан эришганини, агар бирор нимани чин дилингдан истасанг, албатта орзунгга эришишинг мумкинлигини айтиб ўтди. 

Маълумотларга кўра, Стелла Максвелл Balmain, Versace, Jeremy Scott, Marc Jacobs, Chloe брендлари кийимлари намойишида иштирок этган. 2015 йилнинг апрель ойидан бошлаб, у  Victoria’s Secret компаниясининг юзига айланган.

Maxim журнали эркаклар журнали бўлиб, дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларида чоп этилади, уни 2002 йилдан бери Россияда Hearst Shkulev Media компанияси томонидан нашр этилади.

Американинг Victoria's Secret компанияси энг гўзал аёлни аниқлаш учун ўтказган тадбирида бу номга ҳар доимгидай хонанда ва актриса Женнифер Лопесни лойиқ деб топди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии