Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Венгрияда гўрковлар чемпионати ўтказилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 06.06.2016, 15:13

Венгриянинг Дебрецен шаҳар умумий қабристонида гўрковлар чемпионати ўтказилди, деб ёзди “Gazeta.ru” нашри.

Мусобақада икки кишидан ташкил топган 18 та гуруҳ иштирок этган. Мусобақа қатнашчиларидан нафақат тезликда гўр кавлаш, балки қабр тепаликларининг ҳам чиройли чиқиши талаб қилинган. 

Мусобақа ташкилотчиларининг бу тадбирни ўтказишдан мақсади, одамларни гўрковлик касбига қизиқтириш ва бу касбга нисбатан ҳурмат уйғотиш бўлган.

Чемпионатда ярим соат ичида қабр қазган маҳаллий гўрковлар биринчиликни қўлга киритган. Энди улар халқаро мусобақада Польша, Словакия ва Чехиядан келган ҳамкасблари билан куч синашади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа