Долзарб мавзулар Абитуриент

Рамзон Қодиров 1 ой давомида дамашқликларга бепул саҳарлик ва ифторлик улашади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 06.06.2016, 15:36

Чечен Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров рамазон ойи муносабати билан Дамашқда маҳаллий аҳоли ва қочоқларга ёрдам бериш мақсадида хайрия акциясини ўтказишга қарор қилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Рамзон Қодиров бу ҳақда “В Контакте” саҳифасида қуйидагича хабар қолдирган:

“Ҳар куни тонгда рўза тутган беш минг кишига саҳарликка иссиқ овқат тарқатилади, кечқурун ифторликда йигирма минг киши иссиқ овқат билан таъминланади. Иссиқ овқат мактаб биноларида, касалхоналарда, мачитларда, қочоқлар лагерида тарқатилади”.

Хайрия акцияси Рамазон ойи тугагунча давом этади.

Илгари Чечен республикаси раҳбари Рамзан Қодиров марҳум боксчи Муҳаммад Али хотирасига бокс зали қуриши ҳақида хабар берган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии