Долзарб мавзулар Абитуриент

Интернетда Сардор Раҳимхоннинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Хонанда, Фожиа
Добавлено: 06.06.2016, 16:07

Telegram мессенжери ва бошқа ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. 

“Ўзбекистон эстрада юлдузи Сардор Раҳимхон бахтсиз ҳодиса сабаб оламдан кўз юмди”,—дейилади Telegram мессенжери орқали тарқалган хабарда.  

Хонанданинг ўзи эса Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали мазкур миш-мишларга қуйидагича муносабат билдирди:

“Рўзаи Рамазон ойларида бировнинг кўнглини ранжитиш гуноҳи оғир. Бировга ўлим тилагандан кўра, ўзига умр тиласа бўларди. Азизлар, бунақа гап-сўзларга эътибор берманг. Худога шукур, соғ-саломатман. Оллоҳ бундай инсонларни жазосини берсин, яхшиси инсоф берсин”.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии