Долзарб мавзулар Абитуриент

Янгийўлда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди(Фото)

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Авто
Добавлено: 07.06.2016, 11:50

Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи магистрал йўлда мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. 

Бу ҳақда Facebook`нинг “Водители Ташкента” гуруҳида хабар қолдирилди. Хабарга илова қилинган суратларда йўл четига ағдарилиб кетган Nexia автомобилининг олов ичида қолиб кетганини кўриш мумкин. ЙТҲнинг бошқа иштирокчилари эса суратларда кўринмаган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганлар бўлиши мумкин. Бироқ ижтимоий тармоққа ЙТҲ ҳақидаги маълумотни жойлаган интернет фойдаланувчиси жабрланганлар ҳақида маълумот келтирмаган. 

“Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари йўл-транспорт ҳодисаси автомобилни катта тезлик билан бошқариш оқибатида юзага келганини тахмин қилмоқда. Аксарият фойдаланувчилар Nexia`га ўрнатилган газ баллони портлаши натижасида автомобилнинг ёниб кетган бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидламоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии