Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Қозоғистондаги терактни уюштирган шахсларнинг рўйхати эълон қилинди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Теракт
Добавлено: 07.06.2016, 15:46

Қозоғистон республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари Ақтўбе шаҳрида теракт уюштирган шахсларнинг тахминий рўйхатини ошкор қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Бу рўйхатдан умумий ҳисобда 19 киши ўрин олган. Уларнинг аксарияти Ақтўбе шаҳридан бўлиб, 43 ёшдан 19 ёшгача бўлган шахслардан иборатдир. Ҳужжатда таъкидланишича, жиноятчилар қўшни Қустанай вилоятига, ноқонуний равишда Россия давлати ҳудудига ҳам ўтиб кетишлари мумкин. 

Даставвал, Қозоғистон республикаси ИИВ экстремистлар ҳужум уюштиргандан кейин 7 киши қидирувдалигини, ўтказилган антитеррористик операция натижасида 13 нафар жиноятчи йўқ қилинганлигини, 4 нафар террорчи ярадор бўлгани ҳақида хабар берган эди. Мазкур факт юзасидан 20 дан ортиқ жиноят иш қўзғатилган.

6 июнь куни Ақтўбеда “қизил” (юқори) даражада террорчилик хавфи борлиги эълон қилинган бўлса, кейинроқ “сариқ” (ўрта) даражага туширилди, унга 40 кунга қадар амал қилинади.

Кеча шахси номаълум бўлган жиноятчилар Ақтўбе шаҳридаги қурол-яроқ дўконига ва ҳарбий қисмга ҳужум уюштириб, дўкондан 17 та ўқ отар қуролни, учта тўппончани, патрон ва пичоқни қўлга киритган.

Экстремистлар чақирув асосида етиб келган қўриқлаш хизмати ходимларини ва уч нафар полициячини отиб ярадор қилишган. Иккинчи савдо дўконида бир харидорни отиб ўлдиришган. Гуруҳнинг бошқа аъзолари автобусни гаровга олиб, автобус ёрдамида ҳарбий қисм дарвозасини бузиб киришган. Ҳарбий қисмдаги Миллий гвардия аскарлари билан қуролли тўқнашув юзага келган, отишма оқибатида уч ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа