Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Хитойлик йигитнинг чўнтагидаги телефон портлаб кетди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Хитойлик йигитнинг чўнтагида қўл телефони портлаб кетганлиги боис сони куйиб қолди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Воқеа Хубэй вилоятининг Ухань шаҳрида рўй берган. Чжан исмли йигит кўчада кетаётганида шимининг чўнтаги қизиб кетганлигини ҳис қилиб, тезда шимини ечиб, ирғитган.

Нашрнинг маълумот беришича, Чжан Samsung SM-G9009W телефонидан фойдаланган. Портлаш оқибатида телефон парчаланиб кетган, йигитнинг эса оёғи куйган, бундан ташқари шими ҳам илма-тешик бўлган.

Жабрланувчи журналистларга берган интервьюсида телефонни 2014 йилда бозордан 4 минг юан (609 доллар) га сотиб олганлигини, ҳар сафар узоқ гаплашганда қизиб кетганлигини, аммо бунга эътибор бермаганлигини маълум қилган. Йигит Samsung компаниясини судга беришга қарор қилди.  

Бу воқеа Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларининг кулгисига сабаб бўлди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии