Долзарб мавзулар Абитуриент

Руслан Шариповнинг аянчли аҳволдаги суратлари тарқалди(Фото)

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 08.06.2016, 15:07

Журналист Жасур Ҳамроев ўзининг Facebook`даги саҳифаси ва “Shov-shuv.uz” сайтига хонанда Руслан Шариповнинг таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган ва сигарет чекаётгани акс этган суратларни жойлади. Жасур Ҳамроев бу суратларни “Бир пайтлар Юлдуз Усмонова дуэт куйлаб, элга танитган хонанда бу! Танияпсизми?” дея изоҳлади. 

Руслан Шариповнинг мазкур суратлари интернет фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Ўзини хонанданинг қўшнисиман, деб таништирган интернет фойдаланувчиси Руслан Шарипов ҳақида қуйидагиларни ёзиб қолдирди: 

“Руслан Шариповни кўп кўраман, қўшнимиз. Туманимиз  кўпрок руслардан иборат, шунинг учун унга кўпчилик аҳамият бермайди, танимайди ҳам. Лекин турмуш ўртоғига қойилман, ҳар сафар Руслан маст ҳолатда бўлса ҳам, кийимлари доим тоза ва жойида”. 

Бунга жавобан яна бир интернет фойдаланувчиси “балки хонандага моддий ёрдам керакдир, уйи қаерда?” деб сўради. 

Бироқ хонанданинг қўшниси эканлигини айтган Facebook фойдаланувчиси Руслан Шариповнинг моддий ёрдамга муҳтож эмаслигини таъкидлади. 

Аксарият интернет фойдаланувчилар Руслан Шариповни бундай кўринишда суратга тушириб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатаётганларни қораламоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии