Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ақтўбеда террорчилар болалар лагери қўриқлаш хизмати ходимларига қарата ўт очди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 08.06.2016, 16:08

Ақтўбеда теракт уюштирганлиги учун қидирувда бўлган террорчилар Ақтўбе вилояти пионер лагерларидан бирида қўриқлаш хизмати ходимларига қарата ўт очди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. Бу ҳақда Қозоғистон республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Владимир Жумаканов маълумот берган.

Воқеа маҳаллий вақт билан 8:06 да рўй берган. Жиноятчилар автомобилда ўтирган ҳолда силлиқ стволли милтиқлардан ўқ отишган.

Қозоғистон республикаси ИИВ мазкур воқеани тасдиқламади: “Ақтўбе вилоятидаги пионер лагерларидан бирида бўлиб ўтган отишма ҳақида ИИВга ҳеч қандай хабар тушгани йўқ. Суриштирув ўтказилди, ҳозирча фактлар тасдиқланмади”, деди вазирлик матбуот хизмати бошлиғи Алмас Садубаев.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа