Долзарб мавзулар Абитуриент

Тошкентда йўловчи автобуснинг устунга бориб урилиши оқибатида 15 киши жабрланди(Фото)

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Авто, ЙТҲ
Добавлено: 09.06.2016, 10:37

Тошкент шаҳрининг Бешқайрағоч мавзесида 53-сонли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида хабар қолдирилди. 

ЙТҲ ҳақидаги хабарга илова қилинган суратларда Mersedes Benz русумли автобуснинг йўл четидаги устунга бориб урилгани акс этган. Кучли зарбдан автобуснинг олд қисмига жиддий зарар етган. Гуруҳга ЙТҲ суратларини жойлаган интернет фойдаланувчиси “Устун автобус салонининг ярмигача кириб кетиши учун, у қандай тезликда келаётган бўлиши керак?” деб ёзиб қолдирди.

Ҳодиса гувоҳларидан бирининг айтишича, йўл-транспорт ҳодисаси автобус ҳайдовчисининг қон босими кўтарилиб кетганлиги сабаб содир бўлган. ЙТҲ оқибатида 15 киши жабрланган, уларнинг барчаси шифохонага олиб кетилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа