Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Давид Де Хеа зўравонлик қилганликда айбланмоқда

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

"Манчестер Юнайтед" ва Испания терма жамоаси дарвозабони Давид Де Хеа қизни жинсий алоқа қилишга мажбурлаганликда айбланмоқда. Шунингдек, “Реал” ярим ҳимоячиси Иско ва “Атлетик” хавбеки Икер Муниаин ҳам ушбу ишда аралашгани хабар қилинмоқда. 

Маълумотларга кўра, футболчилар наркотик моддаларини ҳам  истеъмол қилганликда гумон қилинган. 

Давид Де Хеани нг ўзи ушбу хабарларни рад этди. 

– Аввало, мен бунақа миш-мишлар тарақалганидан ҳайронман. Буларнинг бари ёлғон ва туҳмат. ОАВда тарқалган барча маълумотларни инкор қиламан, – деди испаниялик дарвозабон. 

Давид Де Хеа Испания терма жамоасидаги дўстлари томонидан қўллаб-қувватланаётганини, улар биргаликда Европа чемпионатида ғолиб чиқишга ҳаракат қилишини, миш-мишлар суриштируви билан адвокатлари шуғулланишини маълум қилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии