Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Кличко рафиқаси ҳақидаги саволга жавобан журналист қизни ўпиб қўйди(Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Украинанинг Киев шаҳри мэри Виталий Кличко Евро-2016 баҳсларида Германия-Украина ўртасидаги матчда миллий терма жамоани ёлғиз ўзи қўллаб-қувватлади. Бу эса кўпчиликнинг эътиборини тортди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда.  

Журналистлар Кличконинг ўйин ҳақидаги таассуротлари билан қизиқар экан, шу ўринда унинг рафиқаси қаерда эканлиги ҳақида савол берди.  

Бу саволга жавобан Кличко журналист қизни ўпиб қўйиш билангина чекланди. Сўнгги пайтларда Кличко рафиқаси Наталья билан жуда кам кўриниш бермоқда. Уларнинг бир ўғил ва бир қизлари бор. 

Виталий Кличко жавоби унча осон бўлмаган саволга қизиқ реакция билдирди. Дастлаб у рафиқасининг ўта муҳим ишлари борлиги сабаб Францияга боролмаганини билдирди. Сўнг у Украинанинг “ТСН” телеканали журналистига қарата “Сизни ўпиб қўйсам майлими? Буни жуда истаяпман” деди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии