Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Дилшодбек Каттабеков: “Турмуш ўртоғим бўладиган қизларга кастинг эълон қилганман”

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Тўй
Добавлено: 16.06.2016, 16:43

Актёр Дилшодбек Каттабеков шу йилнинг охири ёки кейинги йилда бўйдоқлик билан хайрлашади. Бу ҳақда актёр “Бекажон” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Уйдагилар ‘Севган қизинг бўлса айт, совчиликка борайлик’, деб қўйишмаяпти. Севган қизим йўқлигидан менга турмуш ўртоқ бўла оладиган қизлар учун ‘кастинг’ эълон қилганман. Қиз излаяпмиз, учрашувлар дегандек”,—дейди актёр. 

Дилшодбек бўлажак турмуш ўртоғига қўйиладиган талабларни қуйидагича санаб ўтди: 

“Мени тушунадиган, йўқчилик, қийинчиликларга дуч келганда сабрли, беҳуда рашк қилмайдиган ва энг муҳими ишонадиган, яхши-ёмон книмда менга куч бағишлаб турадиган рафиқам бўлишини истайман”.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа