Долзарб мавзулар Абитуриент

Ўзбекистонда UnionPay халқаро карталари амалга киритилади

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Ўзбекистон
Добавлено: 17.06.2016, 16:28

2016 йилнинг 20 июнида Ягона умумреспублика процессинг маркази UnionPay International компанияси билан биргаликда Ўзбекистонда UnionPay халқаро карточкалари эквайринги бўйича лойиҳасининг очилиш маросимини ўтказмоқда.

Маросим Ўзбекистон банклари Ассоциацияси биносида бўлиб ўтади. Маросимда China UnionPay Президенти жаноб Ши Венчао бошчилигидаги UnionPay делегацияси иштирок этади.

UnionPay International тўлов тизими – бу йирик ва жадал ривожланаётган Хитой тўлов тизими бўлиб, у Хитой Халқ Республикаси Марказий банки кўмагида 2002 йилда ташкил топган. Бугунги кунда дунё бўйлаб тўлов тизимининг 3,5 миллиарддан ортиқ карточкалари эмиссия қилинган. UnionPay карточкаларига дунёнинг 143 мамлакатида, хусусан 1 млн.дан ортиқ банкомат хизмат кўрсатади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии