Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Копа Америка-2016. Колумбия оғир ўйинда Перуни мағлубиятга учратди

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол

АҚШда футбол бўйича Копа Америка-2016 турнири давом этмоқда. Навбатдаги чорак финалда Перу терма жамоас Колумбияга қарши баҳс олиб борди.

Анчагина қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда ҳисоб очилмади. Мусобақа регламентига кўра плей-офф баҳсларида фақатгина финалда қўшимча вақт ўйналади. Шу сабабли, ушбу ўйинда пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. 

Ўзига хос футбол лотореясида колумбияликлар омадли чиқди ва ярим финалша йўл олди. Эслатиб ўтамиз, куни кеча АҚШ термаси ярим финал йўлланмасига эга бўлганди. 

Копа Америка – 2016, 1/4 финал

18.06.2016

Перу – Колумбия - 0:0 (0:0, 0:0)

Пенальтилар серияси – 2:4

Перу: Гальесе, Корсо, Рамос, Родригес, Трауко, Тапия, Вильчес, Поло (Бенавенте, 81), Куэва, Флорес (Руидиас, 77), Герреро.

Колумбия: Оспина, Арьяс, Сапата, Мурильо, Диас (Фабра, 90), Санчес, Торрес (Перес, 80), Куадрадо, Кардона (Морено, 76), Хамес, Бакка.

Огоҳлантиришлар: Тапия (63), Сапата (66), Диас (70).

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии