Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Тошкентдаги 5 юлдузли Hyatt Regency илк меҳмонларни қабул қилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Тошкентда ШҲТ саммити олдидан беш юлдузли Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси қуриб битказилди.

UzDaily.uz нашрининг хабар беришича, Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси ўзининг илк меҳмонларини ҳам қабул қилди. Улар ШҲТ саммити доирасида ташриф буюрган иштирокчилардир.

Меҳмонхона 301 та хона, улардан 15% —олий-даражадаги аппартаментлардан иборат.

Hyatt Regency меҳмонхонаси 2013 йилда қурила бошланган. Лойиҳа қиймати $205 млн ташкил қилади.

Лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари ҳисобига ($42 млн), АТ «Халқ банк» (100 млрд сўм) ҳамда Тошкент маъмуриятининг шахсий маблағлари ҳисобига молиялаштирилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии