Долзарб мавзулар Абитуриент

АҚШлик фуқаро почта хизматининг ўта тезкорлигидан шикоят қилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 22.06.2016, 12:34

АҚШда яшовчи Брент Грегори ўзига келган почта жўнатмасини уйи ёнидаги йўлакчада ётганини кўриб қолди. Унга келган жўнатма қандай қилиб йўлакчада пайдо бўлиб қолганини аниқлаш мақсадида у кузатув камераларидаги ёзувларни кўришга қарор қилди, деб хабар беради “Tjournal”. 

Видеодан маълум бўлишича, почта хизмати ходимлари Брентнинг почтасини машинадан улоқтириб, ташлаб кетган экан.

Бундан ҳайратланган Брент видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирди ва тезкор почта жўнатмаларининг бундай тарзда ишлашини “Жуда самарали” деб баҳолади. У қути ичидаги жўнатмага зарар етмаганини ҳам айтиб ўтди. Қутининг ичида пайпоқ бор эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии