Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Хитойлик эркак озиш учун бошида 40 килограммли тошни кўтариб юрди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Хитойнинг Гирин вилоятида яшовчи эркак охирги тўрт йил мобайнида ҳар куни бошига 40 килограммли тошни қўйиб пиёда сайр қилган, деб хабар беради “Lenta.ru” нашри.

54 ёшли Цун Янь ҳар куни бошига 40 килограммли тошни қўйганча, уч километр пиёда йўл босади. Аввалига у бошида 15 килограммли тошни кўтариб юрди, машқлар давомида тошнинг оғирлигини кўпайтирган. Аммо тош кўтариш жараёнида эркакнинг неча килограммга озганлиги ҳақида сўз юритилмайди. 

Цун бундан бир неча йиллар муқаддам бўйи 163 сантиметр бўлишига қарамай, вазни 115 килограммга етганидан кейин жисмоний машқларни бажаришга киришган. “Таблетка ичиб озгандан кўра, ўзимни спортда синаб кўрмоқчи бўлдим”, дейди у.

Цун Янь ўзининг озиш учун ўйлаб топган ғалати усули билан Гиннеснинг рекордлар Китобига киришни режалаштирган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии