Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ҳиндистон Бош вазири Ўзбекистонга келди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди 23 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. 

Нарендра Моди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтадиган навбатдаги мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этади.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 

ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии