Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Қозоғистон ва Қирғизистон Президентлари Тошкентга келди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 23 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. 

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 

ШҲТ саммити Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии