Долзарб мавзулар Абитуриент

Россиялик аёл эрининг қариндошларини ўлдириш учун қотил ёллади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 23.06.2016, 17:05

Россиянинг Геленжик шаҳрида яшовчи аёл эрининг қариндошларини ўлдириш учун қотил ёллагани сабабли, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар берди “РИА Новости” нашри. 


Геленжик шаҳрида яшовчи 35 ёшли аёл эри ўлгандан кейин мерос талашмаслиги учун турмуш ўртоғининг оғир касалликка чалинган отасини, акаси ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллаган. Қотилга аёл 2 миллион 30 минг рубль ваъда қилган. Қотиллик режалаштирилаётганидан хабар топган полициячилар ёлғондан қотиллик бўлгани ҳақидаги суратларни буюртмачига воситачи орқали кўрсатишган ва пулни талаб қилишган. Аёл пулни бераётганда қўлга олинган.

Буюртмачи аёл Россия Тергов қўмитасининг Гленжик шаҳар тергов бўлинмасига топширилган.
“Аёлга нисбатан Россия ЖКнинг “Қасддан уч кишига нисбатан қотилликни ташкил этиш” моддасига биноан жиноят иши қўзғатилди ва гумонланувчини қамоққа олиш масаласини кўриб чиқмоқда”, деб хабар берди Тергов қўмитаси матбуот хизмати.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии