Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Сибирлик аёл собиқ эрига жаҳл қилиб фарзандларини ўлдирмоқчи бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 24.06.2016, 12:32

Краснояр ўлкасининг Нижняя Пойма қишлоғида яшовчи аёл собиқ эрига жаҳл қилиб, икки нафар ёш боласини ўлдиришга ҳаракат қилган, деб хабар қилди “РИА Новости” нашри.

Терговнинг дастлабки тахминига кўра, аёл спиртли ичимлик таъсирида собиқ эрининг ишхонадаги раҳбарига қўнғироқ қилиб, болаларини ўлдиришга қарор қилганини билдирган ва гўшакни катта ўғлига берган. Бола йиғлаб, онаси уни бўғаётганлигини айтган ва ёрдам сўраб бақирган.

Эркак уйга келганда, эшик ёпиқлигидан ичкарига киролмаган. Аёл дераза орқали кичкина ўғлини кўрсатиб, бўғиб ўлдирмоқчи эканлигини, катта ўғлини ўлдирганлигини маълум қилган. Бироздан кейин етиб келган полиция ходимлари эшикни бузиб кириб, бўйнига арқон солиб дорга тортилиш арафасида бўлган бир ярим ёшли болани қутқариб қолган.

“Аёлнинг катта фарзанди беҳуш бўлгани сабабли касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Кичкинаси эса қутқариб қолинди, аёлнинг ўзи эса диван орқасига беркиниб олган. Тиббий хулосага кўра болаларнинг танасидан калтакдан кейинги жароҳатлар, бўйнидан эса арқоннинг излари топилган”, дейилади хабарда.

Айни пайтда аёл қўлга олинган, унга нисбатан қасддан икки одамни ўлдириш айби қўйилиб, жиноий иш қўзғатилган. Аёл ўзининг бу ҳолатини “Ташлаб кетган эримдан қасд олмоқчи бўлдим” деб таърифлаган.

Ҳудуд ҳуқуқ-тартибот идорасининг берган маълумотига кўра, ҳозирги пайтда болаларнинг аҳволи қониқарли даражада, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Аёл илгари ножўя хатти-ҳаракати туфайли полиция эътиборини тортмаган, унга нисбатан қораловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа