Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ислом Каримов Қирғизистон президенти билан учрашди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 24.06.2016, 13:31

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 24 июнь куни Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Алмазбек Атамбаев самимий учрашув учун Ислом Каримовга миннатдорлик билдириб, ШҲТ саммити ўрнак оладиган даражада юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлади.

Бундан ташқари, Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Ўзбекистон билан яхши қўшничилик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилишини қайд этди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа