Долзарб мавзулар Абитуриент

Бокулик шифокорлар бемор аёлнинг касал оёғи қолиб, соғ оёғини кесишди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 25.06.2016, 11:12

Озарбайжон республикаси пойтахи Боку шаҳрида Аниология ва микрохирургия марказида 87 ёшли бемор аёлнинг чап оёғи ўрнига, соғлом ўнг оёғини кесишди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Операцияни ўтказган шифокор бу ҳодисани “механик хато” деб атади.

“Беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зудлик билан операция ўтказиш лозим бўлди, аммо механик хато туфайли аёлнинг чап оёғи эмас, ўнг оёғи кесиб ташланди. Бошқа клиникалар аёлни қабул қилишни ва унга ёрдам беришни истамади. Биз уни қабул қилдик, натижада шундай хатолик юз берди. Аслида унинг иккинчи оёғини ҳам кесиб ташлаш керак эди”, деб воқеани изоҳлади операцияга раҳбарлик қилган врач Валех Керимов.

Унинг сўзларига кўра, бемор аёл қандли диабет касаллига чалинган.

Озарбайжон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги бу ҳолат бўйича текшириш учун махсус комиссия тузган ва ҳуқуқ-тартибот идораси томонидан тергов ишлари бошланган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии