Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Карелияда чўкаётган болалар ҳақида хабар берган қиз мукофотланади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 25.06.2016, 11:16

Карелиянинг Сямозеро кўлида чўккан болалар ҳақида хабар етказган қизча мукофотга тавсия этилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Қизча ҳозирча даволаниш учун касалхонада ётқизилган. Соғлигини тиклагандан кейин қариндошлари билан бирга таклиф этилиб, Карелияда содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли чўкканларни қутқариш тадбирида қатнашган иштирокчилар қаторида мукофотланади.

22 июнь куни 12 ёшли Юлия сувдан чиқиб, дўстларини қутқариш учун катталарни излаган. Ҳозирда у руҳий ҳолатини тиклаш учун Сербский номли психиатрия ва наркология марказида даволанмоқда. Россия Соғликни сақлаш вазирлиги бош психиатри ва клиника раҳбари Зураб Кекелидзенинг маълумот беришича, қизчанинг ўзи касалхонага ётқизишларини сўраган.  

Кудама қишлоғида яшовчи фуқаронинг айтишича, Юлияга маҳаллий аҳоли дарров ёрдам бермаган. У қаердалигини англамай, қирғоқ бўйлаб узоқ юрган. Йўлда учраган уйларнинг эшигини қоқса-да, ҳеч ким очмаган. Қизча ҳўл кийимда, адашиб анча юрганига, чарчаганига қарамай, ёрдам сўрашдан тўхтамаган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа