Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Сардор Мамадалиев фан клуби аъзолари билан учрашишдан бош тортди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Хонанда Сардор Мамадалиевнинг фан клуби аъзолари хонандадан қаттиқ ранжишди. Бу ҳақда хонанданинг фан клуби аъзолари Hozirchashu.com нашрига мактуб йўллашди. 

“Гап шундаки хонанда Сардор Мамадалиев билан фан клуб аъзолари мана икки йилдирки учрашув ташкил этишни режалаштирмокда. Шу йилнинг 29 июнь санасида хонанда билан фан клуб аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтиши белгиланганди. Мазкур учрашувга фан клуб аъзолари жиддий тайёргарлик кўришди, хонанда учун эсдалик совғалар билан бирга ўзлари қизиқтирган саволларини ҳам ҳозирлаб қуйишди. Аммо нима сабабдандир хонанда фан клуб билан учрашишни рад этди” – дея ўз мактубида маълум қилади фан клуб аъзолари. 

Фан клубнинг маълум қилишича, хонанда чет эл сафарига кетиши муносабати билан учрашув бекор қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан Hozirchashu.com хонанданинг маъмури билан боғланди. Аниқланишича, 29 июнь куни хонанда ҳеч қандай чет эл сафарига бормаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram