Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Москвада машина салони ичида қолиб кетган бола қутқарилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Авто

Москванинг “Дубровка” савдо маркази ҳудудида ота-онаси томондан машина салонида қолдириб кетилган бола ҳушини йўқотди, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри. 

Болани иссиқдан ёнаётган машина салонидан пойтахт ФВВ ходимлари қутқарган. Бола ҳавонинг иссиқлигидан ва кислород етмагандан ҳушидан кетган. Уни йўлдан ўтиб кетаётган йўловчилар пайқаган, аммо боланинг ота-онасини топишнинг иложи бўлмаган. Айни пайтда полиция уларнинг шахсини аниқламоқда. Якшанба куни Гидрометмарказнинг хабар беришича, Москвада ҳаво шу ойда илк маротаба 30 даражага етган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии