Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди(Фото)

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Авто, ЙТҲ, Тошкент
Добавлено: 27.06.2016, 11:29

26 июнь, якшанба куни Тошкент шаҳрида Malibu,Cobalt, Spark ва Жигули автомобиллари иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Бу ҳақда Facebook`нинг “Водители Ташкента” гуруҳида Жигули ҳайдовчиси ва гуруҳнинг бошқа аъзолари хабар берди. Йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент тиббиёт академияси яқинидаги кўприк устида содир бўлган. 

Жигули ҳайдовчисининг сўзларига кўра, Cobalt ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлган. ЙТҲ содир бўлганидан сўнг Cobalt ҳайдовчиси автомобилини қолдириб, ўзи ҳодиса жойидан кетиб қолган. 

Cobalt ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Spark автомобилини, Spark эса Malibu`ни, Malibu эса Жигулини уриб юборган. ЙТҲ оқибатида ҳар тўртала автомобилга ҳам жиддий зарар етган. Автомобиллар тўқнашуви оқибатида мазкур йўлда катта тирбандлик юзага келган.  

Жигули ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаганини айтиб ўтди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа