Долзарб мавзулар Абитуриент

Тошкентда автомобиль ювиш шаҳобчасидан Captiva олиб қочилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Авто
Добавлено: 27.06.2016, 12:11

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ навбатчилик қисмига Учтепа туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг Captiva русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини А.Қаҳҳор кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шаҳобчасида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Нукус кўчасида тўхтатилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи 24 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии