Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Гулбаҳор Эрқулованинг оиласи оғир жудоликка юз тутди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали оиласидаги жудолик ҳақида маълум қилди. 

Хонанда отасидан айрилди. 

“Дунёда азиз, меҳрибон отажонимга суяниб яшар эдим. Улар ҳам Оллоҳни ҳузурига мани ташлаб кетдилар. Ўзлари жудаям кўп инсонларга яхшилик улашган, уйи йўққа уй берардилар, ким ёрдам сўраса ортиғи билан бажарар эдилар, кўп вақтлар давлат идораларида ишлаганлар. Ҳаётни яхши кўрардилар.  Юртда бўлаётган ҳар бир нарсани ўзини даражасида фикрлаб, ‘Шундай кунларга илоҳим кўз тегмасин деб дуода эдилар”,—дейди хонанда отасини хотирлаб.

 
 

Гулбаҳор Эрқулованинг падари бузруквори 22 июнь куни 93 ёшда оламдан ўтди.

Фурсатдан фойдаланиб, “Darakchi.uz” жамоаси номидан Гулбаҳор Эрқулованинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии