Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Ёшим 40 да. Олий маълумот олишни истайман”

Бўлимлар: Савол-жавоб
Теглар:
Добавлено: 28.06.2016, 10:27

Олий таълим муассасаларига кириш истагида бўлган ва айни ҳужжат топшириш пайида юрган юртимиз ёшлари томонидан берилган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев жавоб беради.

“Айтинг-чи, олий таълим даргоҳларига ўқиш ёши чегараланганми?”

А.Мирзаев, Қашқадарё вилояти

— Олий таълим муассасаларида таълим олиш ёши чегараланмаган. Неча ёшда бўлишидан қатъи назар ўқиш истагида бўлган шахс барча абитуриентлар сингари ҳужжат топшириб, тест синовларида қатнашиши мумкин. Бироқ ўқишга ҳужжат топширгунига қадар бирор ташкилотда ишлагани ёхуд бошқа ҳолатларни аниқлаштириш учун қўшимча маълумотномалар сўралиши мумкин. 

Шунингдек, агарда шахс аввал бирор олий маълумотни олган бўлса-ю, буни сир тутган ҳолда ҳужжат топшириб, ҳолат аниқлаштирилса, қонунчиликка кўра жавобгарликка тортилади.

“Даракчи” газетасининг 30 июнь куни сотувга чиқадиган 26-сонида ОТМларга ҳужжат топширишдаги 5 та муаммоли саволларга асосли жавоб олишингиз мумкин!

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа