Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Абу-Дабида яшовчи фуқаро 10 йилдан бери Рамазон ойида 4000 кишига ўз ҳисобидан овқат улашади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Рамазон ойида Абу-Дабидаги 59-сонли вилла ёнида соат 16:00 дан бошлаб одамлар тўпланади, деб хабар берди “Uaeinside.com” нашри. 

Ўз номини ошкор этишни истамаган фуқаро охирги ўн йил мобайнида Рамазон ойида 4000 дан ортиқ рўзадор одамларга саҳарлик ва ифторлик тарқатади.

40 йилдан бери 59-виллада ишловчи Абдул Қодир исмли фуқаро бундай тантана охирги 10 йил мобайнида анъана тусига кирганлигини маълум қилди. Рамазон ойи келиши билан 25 киши эрта тонгдан саҳарликка ва ифторликка овқат тайёрлайди. 

Вилла хўжайини кундалик овқат учун ҳар куни 450 килограмм гуруч, 400 килограмм гўшт ва 100 килограмм сабзавот сарфлайди. Истаган одам келиб, бу ердан овқатланиб кетиши мумкин. Овқатланиш жараёни давомида вилла хўжайини ва унинг рафиқаси ошхона ишларини назорат қилиб туради. Уларнинг ўзи, ошпаз ва ошхона ишчилари ҳам рўза тутишади. Ишчиларнинг маълумот беришича, виллада тайёрланган овқатлар мазаси тотлилиги билан одамни ўзига тортади. Текин овқат тарқатилиши БАА га яқинда келган ишсизларнинг жонига оро кирди.

Вилла хўжайни XPRESS нашрига берган интервьюсида исми-шарифини маълум қилишни истамади. “Динимиз берган таълимга кўра, бева-бечораларга, камбағалларга ёрдам беришимиз лозим. Шу билан бирга берган ёрдамимиз ҳақида оламга жар солишимиз шарт эмас. Биз инсонларни миллатига, ирқига ва динига қараб ажратмаймиз, истаган одам уйимга келиб, бемалол овқат тановвул қилиши мумкин”, деди сахий инсон.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram