Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Наргиза Абдуллаева: “Бегона баҳор”да менинг ҳаётим акс этган

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Актриса
Добавлено: 01.07.2016, 12:16

“Чархпалак”, “Бегона баҳор” ва “Жийда гули” каби фильм ва сериаллардаги ижроси билан халқ меҳрини қозонган актриса Наргиза Абдуллаева “Сабо” газетасига берган интервьюсида “Бегона баҳор” фильмидаги воқеалар ўз ҳаётида ҳам юз берганини айтиб ўтди.

“Очиғини айтаман, айнан шу фильмдаги воқеалар менинг ҳаётимда ҳам юз берган. Юз фоиз эмас, албатта. Тақдир экан, икки марта турмуш қурдим. Менинча, оилада эркакнинг донолиги—ота-она ва рафиқа ўртасида кўприк бўла олиши. Агар у кўчанинг одамиман, деб уйдаги аҳволдан бехабар юрса, унда нафақат рафиқасини, балки ўзини ҳам қийнаб қўяди. Биринчи марта сценарийни қўлимга тутқазишганида, ўқиб йиғлаб юборганман. Кўз олдимда биринчи турмушимдаги хўрланган кезларим гавдаланган. Чин юракдан шу фильмда суратга тушишга аҳд қилганман. Хуллас, ‘Бегона баҳор’ фильмида маълум маънода ҳаётим акс этган, десам ҳам бўлади”.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа