Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Обид Асомов Аҳмадбой сабабли йўқотганлари ҳақида гапирди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 04.07.2016, 12:06

Ўтган ҳафтада Миллий телерадиокомпаниянинг бир йўла бир нечта телеканали орқали “Аҳмадбой васвасаси” номли кўрсатув намойиш этилди.

Кўрсатувда Аҳмад Турсунбоев билан боғлиқ бўлган барча фактлар фош этилди. Кўрсатувдаги лавҳалардан бирида Аҳмад Турсунбоев 2015 йилнинг ноябрь ойида Меҳрибонлик уйи болалари учун ўтказиб берган суннат тўйи ва унда Ўзбекистоннинг энг машҳур санъаткорларининг иштироки ҳам намойиш этилди. 

Мазкур лавҳада қизиқчи Обид Асомовнинг тўйдаги бошловчилиги акс этгани боис аксарият мухлислар унга Аҳмадбой билан қандай боғлиқлиги борлиги ва унга нималар берганилиги ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилишди.

Обид Асомов ушбу мурожаатларга ўзининг қуйидаги жавобини ёзиб қолдирди:

“Бугун бутун мамлакатимизда саломдан кейин бир савол “кўрдингми Аҳмадбой машмашасини!” Аслида бу курсатувга муносабат билдирмасдим, лекин телефоним тутаб кетди! Бутун дунёдан қўнғироқлар! Мен ҳам кўрдим шу кўрсатувни фақат баъзи жойларига тушунмадим! Фирибгар ушланибди жинояти фош бўлибди, жазо олиши муқаррар лекин... Биз санъаткорлар нима қилиб юрибмиз? Тушунмаган томошабин бизни ҳам ҳамтовоққа чиқариб қўйяпти! Айбимиз тўйда хизмат қилганимизми? Аввало тўй ўтган йили янглишмасам ноябрь ойида бўлган эди! Менга шунақа бир бой йигит ўзини фарзандига қўшиб етим болаларни ҳам суннат қилиб беряпти дейишди! Жуда катта тўйхона камида икки минг киши бўлдиёв! Саньаткорлар жуда кўп! Аҳмадбойни ўша куни танидим! Тўйхонада ҳар соҳа вакиллари казо-казолардан тортиб, телевидение ходимларигача бор эди! Биз санъаткормиз бизнесменми, олимми, ҳаммолми айтилган жойга борамиз, тирикчилик! Шахсан мен ҳеч нарсани унга топширганим йўқ! Ўша тўйда унутилмас воқеа бўлган, тўй оҳирида ўша куни кийган янги туфлимни кимдир илиб кетди! Аҳмадбой уйдан ўзини туфлисини обчиқиб берди! Туфли уйда ! Мабодо керак бўлса ! Мен йўқотган туфлигимга розиман!”

Аллоҳ ҳаммамизга инсоф берсин! Ваниҳоят ТВ ходимларига алоҳида раҳмат беш йил ТВдан чиқмаганимни ҳиссасини чиқаришди, тўртта каналда кетма-кет кўриндим!”

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа