Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Мадинадаги теракт қурбонлари сони 4 кишига етди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Теракт
Добавлено: 05.07.2016, 10:36

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида рўй берган теракт оқибатида худкуш-террорчидан ташқари 4 нафар полиция ходими ҳалок бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Ҳужум кеча, 4 июль куни кечки намоз вақтида рўй берган. Берилган маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларининг ҳушёрлиги туфайли портлашнинг олди олинган. Худкуш намоз ўқилаётган мачитга киришга ҳаракат қилган, полициячилар унинг ўзини тутишидан шубҳаланиб, ичкарига қўймаган. Шунда худкуш-террорчи портловчи қурилмани ишга солган. 4 нафар полициячи воқеа жойида ҳалок бўлган, 5 нафари яраланган. Ҳозирча терактни бирорта террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олгани йўқ.

Шу куни Саудия Арабистонининг шарқида жойлашган Эль-Катиф шаҳрида ҳам 2 марта портлаш юз берган. 4 июль куни Жидда шаҳрида АҚШ элчихонасини портлатмоқчи бўлган худкушнинг шахси аниқланди, у Покистон фуқароси Абдулла Калзар Хон бўлиб чиқди. У бундан 12 йил илгари қиролликка келган бўлиб, ҳайдовчи бўлиб ишлаганлиги маълум бўлди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа