Долзарб мавзулар Абитуриент

Британия тарихида иккинчи маротаба бош вазир лавозимига аёл тайинланади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 08.07.2016, 11:25

Орадан 26 йил ўтгач, Буюк Британия бош вазири ва Консерватив партияси раҳбари лавозимига аёл тайинланадиган бўлди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Бу консерватор-депутатларнинг партия сайлови бўйича финалнинг икки ғолибидан бирини сайлаш юзасидан ўтказилган овоз бериш натижалари орқали маълум бўлди. ИИВ раҳбари Тереза Мэй ва энергетика ҳамда иқлим ўзгариши вазирлиги, вазир ўринбосари Андреа Лидслар овозга қўйилди. Партиядошлари томонидан Мэй 199, Лидс эса 84 овозга эга бўлди.

Буюк Британия тарихида бош вазир лавозимида 1979-1990 йилларда ягона аёл Маргарет Тэтчер ишлаган. Ҳукумат янги бош вазирининг номи 9 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии