Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Франциянинг Ницца шаҳрида даҳшатли фожиа юз берди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Теракт
Добавлено: 15.07.2016, 10:36

Франциянинг Ницца шаҳрида 14 июль куни номаълум шахс юк ташувчи машинада мушакбозлик томоша қилаётган оламон одам устига ҳужум уюштирди. Ҳодиса оқибатида камида 80 киши ҳалок бўлди

Қурбонлар орасида жуда кўп болалар бор. Бу ҳақда Франция президенти Франсуа Олланд ўзининг халққа мурожаатида айтиб ўтди.

“Ҳалок бўлганлар орасида жуда кўп болалар бор. Ўнлаб одамлар оғир аҳволда”, - дейди Президент.

Норасмий маълумотларга кўра, ҳодисада “бутун бошли оилалар” ҳалок бўлган.

Франция Миллий байрами муносабати билан ўтаётган мушакбозликда 14 июль куни минглаб одамлар соҳил бўйига йиғилган.  

Оламонга ҳужум уюштирган юк машинаси 2 км давомийликда одамларга ҳужум қилган.

Шундан сўнг BFM TV телеканали маълумотларига кўра, террорчилар одамларга қарата ўқ узишган, “шунингдек одамлар полициячилар билан отишма уюштиришган”.

Перфектура маълумотларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии