Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ОАВ: Хитой қишлоқларидан бирида 39 жуфт эгизак яшаши аниқланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Бола
Добавлено: 15.07.2016, 12:15

Хитойнинг Цзянцзинь округидаги қишлоқлардан бирида 367 нафар оила яшайдиган бўлса, уларда 39 жуфт эгизак борлиги аниқланди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

Бу аномал ҳодиса узоқ йиллардан бери давом этиб келмоқда. Қишлоқдаги эгизакларнинг энг каттаси 89 ёшга кирган бўлса, энг кичиги 9 ойликдир. Статистик маълумотларга кўра, бу аномал ҳудудда жойлашган ҳар 10 хонадоннинг бирида (1,1%) эгизакларни учратиш мумкин. 

Хитой тиббиёт ходимлари бу ҳодисанинг сабабини аниқлаб беролмадилар, уларнинг тахминича, бунга хитойлик аёлларнинг ҳомиладор бўлишга ёрдам берадиган дори препаратларидан кенг миқёсда фойдаланиши ҳам сабаб бўлиши мумкин экан.

Мамлакатда эгизак туғилиши хайрли ҳисобланади. 

Бундан ташқари хитойлик аёллар бирин-кетин  фарзанд кўргандан кўра, буни бир уринишда бажаришни маъқул кўришади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа