Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Туркия қуролли кучлари бош штаби ҳукуматни қўлга олганини эълон қилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Туркия июль
Добавлено: 16.07.2016, 11:19

Туркия қуролли кучлари бош штаби ҳукуматни қўлга олганини эълон қилди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.   

Ҳарбийлар Туркия раҳбарлари ҳукуматдан четлатилганини хабар қилган. Ҳозирда бош штабнинг сайтига киришнинг иложи йўқ. Илгари Туркия бош вазири Бинали Йилдирим бир гуруҳ ҳарбийлар давлат тўнтариши қилишга урингани ҳақида маълум қилган эди. У айбдорларни жазолашга ваъда берганди.

Анқара устида ҳарбий самолёт ва вертолётлар чарх урмоқда. Баъзи бир ОАВларнинг хабар беришича, бош штаб жойлашган туманда ўқ овозлари янграмоқда. Бино ёнига бир нечта “Тез ёрдам” машиналари етиб келган.

Туркия миллий разведка бошқармаси жойлашган туманга ҳарбий вертолётлар ўқ очган. Отатурк аэропортида ҳарбий танклар юрибди, барча парвозлар бекор қилинган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа