Долзарб мавзулар Абитуриент

Турк разведкаси ҳукумат тўнтаришни амалга оширмоқчи бўлган ҳарбийларни ошкор қилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Туркия июль
Добавлено: 16.07.2016, 12:56

Жума 15 июль куни кечқурун бошланган ҳарбий тўнтаришни Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги республика жандармерияси билан ҳамкорликда амалга оширишни режалаштирган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри . 

Evrensel Gazetesi нашрининг берган хабарига кўра, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари Бурса вилояти жандармерияси бошлиғи Юрдакул Аққушни қўлга олган. Давлат тўнтаришини амалга оширишга ҳарбий прокурор ва юқори лавозимда ишловчи 46 нафар зобит раҳбарлик қилган.

Мамлакат махсус хизмати ходимлари Анқарадаги президент саройига бостириб кирмоқчи бўлган 13 кишини қамоққа олгани ҳақида хабар берган эди. Бундан ташқари, TRT давлат телеканалини қўлга олган 4 нафар ҳарбий аскар ҳамда 1 зобит қўлга олингани ҳақида ҳам маълум қилинган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии