Долзарб мавзулар Абитуриент

Шуҳрат Қаюмов ҳаммасига ойдинлик киритди...

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Хонанда
Добавлено: 18.07.2016, 15:28

Бир неча кун аввал хонанданинг саломатлигида жиддий ўзгариш борлиги ва у Москвага даволанишга кетгани ҳакида хабар берган эдик. 

Шундан сўнг Қаюмовнинг ижтимоий тармоқлардаги профилларига тинимсиз хабарлар, ҳол сўраш мактублари тинмаётгани, ҳаттоки 80 ёшли онахонлар ҳам қўнғироқ қилишаётганини хонанда суюниб гапирди. 

Мухлисларнинг саволларига жавоб бериш мақсадида Darakchi.uz’га қуйидагиларни маълум қилди:

– Аҳволим жуда яхши, мен тузукман! Ҳавотирга ўрин йўқ! Мени эслаб қайгурганларга катта раҳмат. Шунчаки кучли шамоллашдан кейин реабилитация учун, ёзги татилга чиққан палламда дам олишга келгандим. Тез орада она диёримда, мухлисларимнинг қайноқ бағирларида бўламан ва хизматларига шайман.

Ёдгорбек Юксал тайёрлади

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии