Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Киевда автомобиль портлаши оқибатида таниқли журналист ҳалок бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Авто, ЙТҲ

Журналист Павел Шеремет бугун Киевда автомобиль портлаши туфайли ҳалок бўлди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Автомобиль Киевнинг Богдан Хмельницкий ва Иван Франко кўчалари кесишмасидаги бурчакда, эрта тонгда Шеремет бошловчилик қиладиган “Радио Вести”ни эфирга узатиш учун кетаётганда портлаб кетди.

Автомашина “Украинская правда” раҳбари Алёна Притулга тегишли бўлган. Унинг ўзи машина салонида бўлмаган. Воқеа жойида полиция ходимлари ишламоқда.

Шеремет — Россия, Украина ва Белоруссия  тележурналисти бўлган. Россиянинг ОРТ, биринчи телеканалидаги махсус ахборот лойиҳалари бўлимини бошқарган. Охирги йилларда Киевда яшаб, “Украинская правда” нашри ва “Вести” радиосида ишлаган.

Украина полицияси  Шереметнинг ҳалок бўлгани юзасидан “Қасддан одам ўлдириш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии