Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Алматидаги терактда ҳалок бўлган полициячиларнинг оилаларига уй калити топширилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Теракт

Алматидаги антетеррор операцияни ўтказиш чоғида вафот этган полициячилар Максат Салимбаев ва Тимур Бегасиловнинг оила аъзоларига уйларнинг калити топширилди. Бу ҳақда Алмати вилояти маъмурияти хабар берди.

Аввалроқ Қозоғистон ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оиласига 15 млн тенге ($45 минг), жабрланганларга - 5 млн ($15 минг) топширилиши хабар берилганди.

Алмати ички ишлар департаменти ҳалок бўлган ва жабрланган ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг яқинларини қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус ҳисоб рақам очди. Бутун мамлакат полициячилари ушбу оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир кунлик маошларини ўтказиб беришди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram