Долзарб мавзулар Абитуриент

Немислар ёқимтойи “Боруссия Дортмунд”га қайтди

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол
Добавлено: 21.07.2016, 17:09

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячи Марио Гетцёни яна ўз таркибига қайтарди. Бу ҳақда ESPN FC спорт портали хабар бермоқда.

Дортмундликлар 2013 йили Гетцёни “Бавария”га сотиб юборганди. Аммо у ерда кўним топмаган ва етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаган 23 ёшли футболчи собиқ жамоасига қайтди. Германиялик хавбек “Боруссия Д” билан 2020 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди.

Гётце тиббий кўрикдан ўтиши билан расман Дортмунд клуби аъзосига айланади. “Боруссия” немислар ёқимтойи учун 23-26 миллион евро атрофида маблағ сарфлагани маълум қилинмоқда. У энди йилига 8 миллион евро маош олади. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии