Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Сэм Эллардайс Англия терма жамоаси бош мураббийига айланди

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол

“Сандерленд” жамоаси устози Сэм Эллардайс Англия терма жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси  расмий “Твиттер” саҳифасида эълон қилди, деб маълум қилмоқда ВВС.  

61 ёшли мутахассис мамлакат ассоциацияси билан 2 йиллик келишув тузди. Шартномага кўра, унинг йиллик маоши 4 миллион фунт қилиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Евро–2016 турниридаги муваффақиятсизликдан сўнг Рой Хожсон Англия термаси бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиққанди.

Маълумот учун, Сэм Эллардайс фаолияти давомида “Вест Хэм”, “Болтон”, “Ньюкасл” ва “Блэкберн” каби инглиз клубларида фаолият олиб борган. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии