Долзарб мавзулар Абитуриент

Париж олов ичида қолди: бир тунда 12 та машина ёқилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Ёнғин
Добавлено: 23.07.2016, 11:35

Париж яқинидаги Валь-д Уаз шаҳри олов ичида қолди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Шаҳарда бир неча бинога ўт қўйилган, кўчада турган 12 та автомашина ёқиб юборилган. Жиноятчилар 50 кишидан иборат бўлган. Жандарм уларни эрталабгача тутишга ҳаракат қилган.

Тартибсизлик чиқишига полиция маҳкамаларидан бирида қора танли йигитнинг  ўлдирилганлиги ҳақидаги хабар сабаб бўлган. Уни акасининг қонунбузарлиги юзасидан сўроқ қилиш учун полиция маҳкамасига олиб келишган. Қариндошларнинг маълумот беришича, полициячилар йигитни ўлгунча калтаклашган. Аммо судмедэкспертизанинг хулосасига кўра, йигитнинг жасадида жароҳат излари аниқланмаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии