Долзарб мавзулар Абитуриент

Туркияда учта ахборот агентлиги, ўнлаб телеканал ва газеталар ёпилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: ОАВ
Добавлено: 28.07.2016, 11:06

Туркияда давлат тўнтарилишини амалга оширишга урунишдан сўнг мамлакат ҳукумати томонидан учта янгилик агентлиги, 16 телеканал, 23 радиостанция ва 45 та газета ёпиб қўйилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

РИА Новостининг хабар беришича, шунингдек 15 журнал ва 29 нашриётнинг ҳам фаолияти тўхтатилди. Ушбу қарор 20 июль куни мамлакатда фавқулодда ҳолат тартибини жорий этиш доирасида қабул қилинди. Ушбу тартиб уч ой давом этади.

Аввал хабар берилганидек, мамлакатда бир йўла 47 нафар журналист ҳибсга олинди.

Туркияда давлат тўнтарилишига уруниш 16 июлга ўтар кечаси содир бўлди. Ҳукумат тартибсизликни четлатишга муваффақ бўлди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии