Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Барак Обама Трампни фашистлар билан тенглаштирди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Барак Обама

АҚШ президенти Барак Обама мамлакат президентлигига Республикачилар партияси томонидан номзоди қўйилган Дональд Трампни сафсатабоз деб атаб, коммунист ва фашистлар билан тенглаштирди, дея хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

“Бизнинг қадриятларимизга таҳдид соладиган одам хоҳ коммунист, хоҳ фашист ёки жиҳодчи бўлсин, барибир мағлубиятга учрайди”, деди АҚШ президенти Барак Обама АҚШнинг Демократик партияси съездида.

Шу билан бирга Обама ўтирганларни Трампни ҳуштакбозлик билан кўкка кўтармай, қарши овоз беришга чақирди. Унинг бу гапидан республикачиларга тегишли оломон норози бўлди.

Илгари Нью-Йорк собиқ мэри Майкл Блумберг ҳам Трампни фирибгарликда айблаган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии